21.08.2025. Бухоро вилоятида бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинарнинг асосий мақсади янги сайланган раисларнинг билим ва кўникмаларини оширишдан иборат бўлиб, уларга Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, касаба уюшмаларининг ташкилий ва амалий фаолияти, меҳнат ва меҳнат муҳофазаси соҳасидаги қонунчилик асослари, жамоа шартномаларини тузиш тартиби ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, семинар доирасида маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш, жисмоний ҳамда юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиблари, касаба уюшмалари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский