[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

04.09.2025. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан 2025-йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан чекка ҳудудларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ишловчи вакилларидан 8 нафарига соғликларини тиклашлари учун “Кўҳинур” ва “Умид Гулшани” санаторийларига бепул йўлламалар топширилди.

Тадбирда Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ишчиси Гулнора Нормаматова узоқ йиллик меҳнати эътирофи сифатида Тошкент вилоятида жойлашган “Умид Гулшани” санаториясига бепул йўлланма тақдим этилганидан меҳнати қадрланганлиги учун миннатдорчилигини билдирди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан 2025-йилда 6 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари Республикамиздаги ўттиздан ортиқ санаторийларда соғломлаштирилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 4 200 нафар фуқаро соғломлаштирилди. Шундан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг дастури асосида фойдаланилган санаторий йўлланмаларнинг 102 таси меҳнат ва уруш фахрийлари, байналминалчи жангчилар, Чернобилчилар, олис ва чекка ҳудудларда яшовчи фарзандлари талаба бўлган ёш оилалар вакиллари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ишловчи вакилларига бепул берилди.