[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

08.09.2025. Хатирчи туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ҳисобот-сайлов йиғилишларида биринчи марта сайланган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаоллари ҳамда шаҳар ва туман Кенгашлари раислари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши томонидан «Касаба уюшмалари тизимида бошланғич ташкилот фаоллари ва Кенгаш раислари учун фаолиятни Ўзбекистон касаба уюшмалари Устави талаблари асосида ташкил этиш ва ишларни самарали йўлга қўйиш» мавзусида ўтказилди.

Тадбирда Кенгаш раиси ўринбосари Хуршид Халилов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Анора Бобомуродова ҳамда вилоят Кенгаши аппарати ходимлари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар томонидан белгиланган мавзу юзасидан маърузалар тингланди, ташкилий ва ҳуқуқий асослар кенг ёритилди.