[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

16.09.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши Ёшлар бирлашмаси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ёшларнинг Хоразм миллий табиат боғига саёҳати ташкил қилинди.

Бугунги кунда ёшларнинг табиатга бўлган муносабатини шакллантириш, уларнинг экологик маданиятини ошириш жамият олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда ўтказилган саёҳат ёшлар учун нафақат қизиқарли, балки ғоят фойдали бўлди.
Саёҳат давомида уларга қўриқхона ҳақида маълумотлар берилиб, бу ерда сақланаётган нодир ўсимлик ва ҳайвон турлари ҳақида сўзлаб берилди.

Шунингдек, ёшлар учун турли хил экологик машғулотлар ташкил этилди. Улар табиат қонунлари, экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида қизиқарли маълумотлар олдилар. Ушбу саёҳат ёшларда экологик маданият ва табиатга меҳр-муҳаббат уйғотишда муҳим аҳамият касб этди. Бундай саёҳатлар орқали ёшлар келажакда табиатни асраб-авайлаш ва уни муҳофаза қилишда масъулиятли авлод сифатида шаклланиши шубҳасиз.

Бахтиёр Исмаилов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси