[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

18.09.2025. “Uzbekistan Airways Techniks” MChJ ходимлари ўртасида 1500 метрга югуриш бўйича мусобақалар ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланган мазкур тадбирда ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳарбий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, ишлаб чиқаришни тайёрлаш бўлимлари, бокс бўлими ва бошқа ходимлар иштирок этдилар.

Ишчиларнинг мусобақага бўлган иштиёқи ва ғалабага бўлган иродаси уларнинг шахсий ва жамоавий ҳисобда эришган катта ютуқларида намоён булди.

Эркаклар ўртасида 1-ўринни Б.Зоҳидов, 2-ўринни А.Абдураҳмонов, 3-ўринни И.Султангалиев эгаллади.

Аёллар ўртасида эса В.Карпенко 1-ўринга, С.Муҳамеджанова 2-ўринга, И. Гимадиева 3 – ўринга сазовор бўлди.

Ғолиблар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди.

Ушбу тадбир корхонада нафақат хавфсиз меҳнат қилиш, балки спортни ривожлантириш меҳнаткашлар, хусусан, аёллар ва ёшлар соғлиғи ва дам олиши учун барча шарт-шароитлар яратилганини кўрсатди.