[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

19.09.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан киберспорт мусобақаси ташкил этилди. Унда 11 та жамоа иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш ҳамда киберспортни тарғиб қилиш.

Беллашувлар давомида жамоалар ўз маҳоратлари ва тезкор стратегик қарор қабул қилиш қобилиятларини намойиш этдилар.

Натижалар:

  • 1-ўрин — “Uzbekistan Airports” АЖ жамоаси;

  • 2-ўрин — “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” жамоаси;

  • 3-ўрин — “Uzbekistan Airports Handling” жамоаси.

Мусобақа қизғин ва муваффақиятли ўтди. Ғолиб ва совриндор жамоалар Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ушбу тадбир ходимларнинг киберспортга бўлган қизиқишини ошириш, шунингдек жамоавийлик ва дўстона муҳитни ривожлантиришга хизмат қилди.