22.09.2025. Учқудуқдаги 1-сон Политехникумда “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Тадбир касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Навоий вилоят Кенгаши раиси Назира Тоғаева ёшларга қаратилган давлат сиёсати, яратилаётган имкониятлар ва уларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.
Мулоқот давомида касаба уюшмасига аъзо бўлиш афзалликлари, ёшлар учун имтиёз ва кафолатлар, янги Меҳнат кодекси ҳақида маълумотлар берилди.
Фаол ёшларга эсдалик совғалар ва ташаккурномалар топширилди.