[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

24.09.2025. 2025 йил 15–19 сентябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институти нодавлат таълим муассасасида Федерация аппаратининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг масъул ходимлари учун малака ошириш ўқувлари ўтказилди. Унда “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзуси атрофлича ёритилди.

Ўқув машғулотлари давомида тингловчиларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар, “Атроф-мухитни асраш ва “яшил иқтисодиёт йили”” давлат дастури доирасидаги вазифалар, Конституция ва Меҳнат кодексида белгиланган ҳуқуқ ва қоидалар, Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ҳамда халқаро меҳнат стандартлари, яшил иқтисодиётга ўтишда янги иш ўринлари яратиш масалалари, ижтимоий шериклик ва жамоа шартномаларини тузиш амалиёти, меҳнат муҳофазаси тизимини жорий этиш ва ривожлантириш йўналишлари, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ва таҳлил қилиш тартиблари, бошланғич ташкилотлардаги ҳужжатлар юритилиши, ахборот тизимларини жорий этиш амалиёти, меҳнат муҳофазаси бўйича ижроия қарорлари ҳамда вакиллар фаолияти ҳақидаги мавзулар тақдим этилди.

Амалий машғулот сифатида иштирокчилар “Тошкент Иссиқлик Электр станцияси” АЖга ташриф буюришди. Шунингдек, якуний тест синовлари ўтказилиб, тингловчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институти томонидан сертификатлар топширилди.

Ўқув жараёнида тингловчилар меҳнат муҳофазасига оид қонунчиликдаги айрим муаммолар, халқаро конвенциялар имплементацияси, суғурта тўловлари билан боғлиқ амалиётдаги муаммолар, миллий ва халқаро стандартларни жорий этиш масалалари, ҳамда қонунчиликни амалиётга татбиқ этишдаги камчиликлар ҳақида фикр алмашдилар. Шунингдек, Ижроия қўмита қарорлари ва иш режалари доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан тушунтириш ва йўналишлар берилди.