26.09.2025. 2025 йил 9–11 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси (ХКУК) ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур форум халқаро меҳнат меъёрларини илгари суриш йўлида тажриба алмашиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун муҳим минбарга айланди.
Конференция якунларига кўра, Тошкент резолюцияси қабул қилинди. Унда муносиб меҳнатни таъминлаш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий мулоқотни кучайтириш ҳамда рақамлаштириш, иқлим ўзгариши ва меҳнат бозоридаги ўзгаришлар шароитида касаба уюшмаларининг роли юзасидан муҳим тавсиялар ўз ифодасини топди.
Резолюциянинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.