[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

30.09.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2025 йил 16 сентябрдаги №16-18“с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Федерациянинг Ишонч телефони орқали Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги фермер хўжалигида меҳнат қилган теримчилардан мурожаат келиб тушди.

Гулнора Носирова ва бошқа 20 нафар теримчи 4 кунлик пахта терими учун ҳақларини ололмаганликлари ҳақида маълум қилишди. Мазкур мурожаат Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва фермер хўжалиги раҳбари ҳамда теримчилар билан учрашув ўтказилди.

Натижада теримчиларнинг қонуний ҳақлари тикланиб, уларга 4 кунлик меҳнатлари учун 40 миллион сўм ундириб берилди. Мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди ва теримчилар касаба уюшмаларига ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.