02.10.2025. Жиззах вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Жиззах вилояти Кенгаши ҳамкорлигида 2025 йил 27–29 сентябрь кунлари тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича вилоят саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақаларнинг очилиш маросимида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Г.Б.Ҳайдарова, касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси М.Ю.Якубов ва ЎзКУФ Жиззах вилоят Кенгаши мутахассиси Ф.Аҳмедов иштирок этдилар.
Беллашувларда Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси мини-футбол бўйича биринчи ўринни эгаллади. Стол теннисида эркаклар орасида Асқаров Ш. (РШТЁИМ) ва аёллар орасида Эрматова Д. (Пахтакор ТТБ) ғолиб бўлишди. Шахматда Дўстлик ТТБ врачи Маҳамматов Ғ. ҳамда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт маркази ҳамшираси Музаффарова Ш. биринчи ўринни қўлга киритишди. Шашка беллашувларида эса Зарбдор ТТБ ва вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари ғолиб деб топилди.
Спартакиада якунида ғолиб ва совриндорлар вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда касаба уюшмаси томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, уларга Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар топширилди.
Спорт мусобақалари юқори байрамона кайфият ва дўстона рақобат руҳида ўтди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский