06.10.2025. Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ижроия қўмитаси ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича спартакиада мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.
1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан тегишли даражадаги дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ғолиблар республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.