13.10.2025. Ўзбекистон Республикасида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича Миллий мониторинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Кулиев Туроб Маҳмудович ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан бириктирилган масъул ходим Утепбергенов Бекполат Алланазарович Нукус туман ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Абатова Сарвиноз билан ҳамкорликда Нукус тумани “Қиронтов” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Тўлибой бошлиқ” ва “Қуронбой заргар” фермер хўжаликларида пахта теримчилари билан учрашув ўтказдилар.
Учрашув давомида теримчиларнинг меҳнат шароити, моддий рағбатлантирилиши ва хўжаликларда меҳнат муносабатларининг қонунийлиги ўрганилди.
Шунингдек, фермер хўжаликларидаги қишлоқ фаоллари томонидан терим ишларига салмоқли ҳисса қўшаётган теримчиларга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский