20.10.2025. Пахта йиғим-теримида теримчилар учун муносиб меҳнат шароити яратиш ҳамда мавсум давомида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Навоий вилоятида Миллий мониторинг ўтказилмоқда. Жумладан, шу кунга қадар мавсум бошидан 14 маротаба тумандаги 36 та фермер хўжалигида 2 минг 163 нафар теримчи билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, ижтимоий муассасаларда — 13 та умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 4 та тиббиёт муассасасида — мазкур масала бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилди.
Хатирчи тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги “Норхол элликбоши” фермер хўжалигида теримчилар билан суҳбат асносида 8 кунлик иш ҳақи берилмагани, шунингдек “Бердимурод Ризоқул” фермер хўжалиги раҳбари томонидан ҳашарчиларнинг 8 кунлик иш ҳақи тўланмагани аниқланди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида “Норхол элликбоши” ФХ теримчиларига 55 миллион сўм, “Бердимурод Ризоқул” фермер хўжалиги ҳашарчиларига эса 80 миллион 500 минг сўм иш ҳақи ундириб берилди.
Маҳбуба Қамбарова
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Навоий вилояти кенгаши меҳнат техник инспектори
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский