22.10.2025. Жорий йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда илгари сурилган ташаббуслардан келиб чиққан мақсад ва вазифалар юзасидан 21 октябрь куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгашида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгаши раиси С. Файзиева, раис ўринбосарлари, вилоят кенгаши ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Тошкент вилояти кенгашлари, бирлашган қўмита раислари ва масъул ташкилотчилари иштирок этди.
Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик байрами арафасида ташкил этилган ушбу учрашув касаба уюшмалари фаолиятида муҳим ўрин тутиши, учрашувда илгари сурилган ташаббуслар ва билдирилган фикрлар бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан саккизта йўналиш бўйича илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш, бу борада тармоқ касаба уюшмалари, туман ва шаҳар кенгашлари hamда бошланғич ташкилотлар имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш, касаба уюшмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский