[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

23.10.2025. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 14-сонли баённомаси билан тасдиқланган 3 йиллик режасига мувофиқ жорий йилнинг 4-чорагида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида гендерга оид аудит ўтказиш белгиланган.

Режага мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакиллари томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, унинг тизим ташкилотлари ҳамда қуйи тузилмаларида Гендерга оид аудитни бошлаш юзасидан вазирлик раҳбар ходимлари билан учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда томонлар ўртасида гендерга оид аудитнинг тартиб тамойиллари, жараёнда талаб этиладиган ҳужжатлар ва аудит доирасида  ташкил этиладиган тадбирлар юзасидан музокаралар ўтказилди.

Учрашув давомида Касаба уюшмалари Федерацияси ходимлари томонидан гендерга оид аудитнинг ҳуқуқий асослари, соҳадаги қонунчилик, янги тасдиқланган услубиёт мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Ўз ўрнида вазирлик ходимлари томонидан, гендерга оид аудит давомида аудиторлар гуруҳига ўрганишга доир барча керакли ҳужжатлар белгиланган муддатларда тақдим этилиши ҳамда ходимлар билан индивидуал суҳбатлар, интервьюлар ва семинарлар ташкил этилишида яқиндан ёрдам берилиши таъкидланди.