24.10.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи ҳамда “11 ноябр – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
пуштоТадбирда ТАТУ Самарқанд филиали раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, касаба уюшмаси фаоллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар.
Ушбу тадбир касаба уюшмалари тизими билан ёшлар ўртасидаги мулоқотни янада кучайтириш, ёш авлодни касаба уюшмалари фаолияти ва вазифалари билан яқиндан таништиришга қаратилди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиқов бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик тарихи, касаба уюшмаларининг асосий мақсад ва вазифалари, уларнинг ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.
Шу билан бирга, учрашувда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, имтиёзлар ва ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ва ўз фикр-таклифларини ҳам билдирдилар. Улар касаба уюшмалари фаолиятида иштирок этиш, таълим жараёнида ижтимоий ҳимоя масалалари ҳамда ёшлар бандлигини таъминлашга оид долзарб мавзуларни муҳокама қилдилар.
Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтди. Ёшлар томонидан илгари сурилган таклифлар масъул раҳбарлар томонидан кўриб чиқилиши ва амалиётга татбиқ этилиши билдирилди.
ТАТУ Самарқанд филиалида фаолият юритаётган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимлар ва талабаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
“Раҳбар ва ёшлар учрашуви” мазкур ташаббусларнинг мантиқий давоми бўлиб, ёшларни ижтимоий фаол, ташаббускор ва масъулиятли бўлишга ундади. Бу каби учрашувлар ёшлар билан мулоқотни кучайтириш, уларнинг фикрларини тинглаш ва янги ғояларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ ходимлар ва талаба-ёшларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин туманига ташкил этиладиган икки кунлик бепул саёҳатда иштирок этиш учун сертификатлар топширилди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский