28.10.2025. Спартакиада мусобақаларининг республика босқичи ғолиблари аниқланди.
Айни кунларда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, спорт мусобақалари уюштирилмоқда. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2025 йил 16 сентябрдаги “Тиббиёт муассасалари ходимлари орасида спартакиада мусобоқаларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ, “Соғлиқни сақлаш вазири ва касаба уюшмаси раиси кубоги” спартакиадасига старт берилди. Унда спортнинг мини футбол (эркаклар), стол тенниси (эркаклар ва аёллар), шахмат (эркаклар ва аёллар) ва шашка (эркаклар ва аёллар) турлари бўйича барча ҳудудларда саралаш ва ҳудудий босқичлар ўтказилди.
Мусобақаларнинг бош мақсади — соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт ва жисмоний фаолликка жалб этиш, касб касалликларининг олдини олиш ҳамда ходимларни руҳлантиришдан иборат. Саралаш ва ҳудудий босқичларда дўстлик ва чаққонлик ғолиб бўлди. Саралашда ғолиб бўлганлар бошланғич ташкилотлар, ҳудудий босқич ғолиблари эса тармоқнинг ҳудудий кенгашлари томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Энг муҳими, ўз ҳудудида спортнинг барча турлари бўйича биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар спартакиаданинг республика босқичида куч синашдилар. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда маҳорати юқори бўлганлар ғалаба қозонишди.
Мусобақа натижасида:
-
мини футболда — Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси,
-
стол теннисида — аёллар ўртасида Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Маҳмуда Собирова, эркаклар ўртасида Каттақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси ходими Бахтиёр Муҳаммадиев,
-
шахматда — аёллар ўртасида Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали бош аудитори Гулшод Турдиқулова, эркаклар ўртасида Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ходими Жамшид Мустофаев,
-
шашкада — аёллар ўртасида Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмаси ходимаси Нодира Ҳолиқова, эркаклар ўртасида Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлими травматологи Мухторали Ғопиров
биринчи ўринни қўлдан беришмади.
Мини футбол бўйича ғолибларни тақдирлаш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири А.Худояров иштирок этди. Ғолиблар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский