[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

31.10.2025. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Махам-Chirchiq” АЖнинг 85 йиллиги ҳамда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан корхона хотин-қизлари ва “Мадад” фахрийлар жамиятининг аёллари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт маданиятини ошириш мақсадида “Соғлом аёл-буюк келажак” шиори остида гимнастрада спорт мусобақаси ўтказилди.

Тадбирда ҳар бир жамоанинг кўргазмали гимнастика ҳаракатлари алоҳида баҳоланди. Қизғин ва муросасиз беллашувнинг  якуний натижаларига кўра, 1-ўринни “Кимёгар маликалар” жамоаси, 2-ўринни “Гўзаллар” жамоаси, 3-ўринни “Марварид” жамоаси ва 4-ўринни “Нафосат маликалари” жамоалари эгаллади.

Мусобақа сўнггида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси