[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

06.11.2025. Бугун, 5 ноябрь куни Бухоро шаҳридаги 4-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси ҳамда Бухоро вилоят Маданият бошқармаси ҳамкорлигида “Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги” муносабати билан “Миллийликни тараннум этган ҳолда” вилоят кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Тадбирни бирлашган қўмита раиси Д. Темирова ва Бухоро вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи В. Ниёзов очиб бериб, иштирокчиларга танловда омад ва юқори ижодий натижалар тиладилар.

Танлов уч йўналишда — анъанавий хонандалик, миллий рақс ҳамда миллий мусиқа ижрочилиги бўйича ташкил этилди. Ҳар бир йўналишда ёш ижрочилар ўз маҳоратини намоён этиб, миллий санъатимизнинг ўзига хос жозибасини ифода этдилар.

Танлов якунида ғолиб ва фаол иштирокчилар бирлашган қўмита томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.