17.11.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан ташкил этилган “Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш” мавзусидаги навбатдаги ўқув-семинар Янгийўл шаҳри ва туманида давом эттирилди.
Жорий йилнинг 13 ноябр куни Янгийўл шаҳар ҳокимияти мажлислар залида шаҳар ва тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари учун ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Ў. Рашидов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р. Газиева ва Янгийўл шаҳар ҳокими ўринбосари М. Нарбаевлар иштирок этди. Ў. Рашидов ҳамда М. Нарбаев семинарни кириш сўзи билан очиб бериб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 октябр куни касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашувида илгари сурилган ташаббуслардан келиб чиқадиган мақсад ва вазифалар, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ҳамда касаба уюшмалари ҳамкорлигини таъминлашнинг муҳим аҳамияти ҳақида атрофлича фикр билдирди.
Семинар давомида маърузачилар томонидан иштирокчиларга меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, санаторийларда соғломлаштириш, касаба уюшмаларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, молиявий масалаларда амалдаги меъёрий ҳужжатларга риоя этиш, ёш ишчи ходимлар билан ишлашнинг асосий тамойиллари, “КасабаКИАТ” дастурий воситасидан фойдаланиш тартиби юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Семинар сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб oldi. Ушбу ўқув-семинар Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида босқичма-босқич ташкил этилиши белгиланган.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский