19.11.2025. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Birinchi rezinotexnika zavodi” МЧЖ ХК томонидан 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ва Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари — 120 йил халқ билан” шиори остида бир қатор маданий тадбирлар ва спорт мусобақалари ташкил қилинди ва 300 га яқин ходимлар қамраб олинди.
11 ноябрь ‒ Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан корхонанинг фаоллар залида тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда “Birinchi rezinotexnika zavodi” МЧЖ ХК раҳбари Ғуломжон Ибрагимов, касаба уюшмаси фаоллари ва ходимлар иштирок этдилар.
Ғуломжон Ибрагимов барча ходимларни Ўзбекистон касаба уюшмалари куни ва Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.
Корхона ходимлари иштирокида спортнинг шахмат ва шашка, аёллар ўртасида волейбол, эркаклар ўртасида мини-футбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, тантанали тадбирда ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шундан сўнг ходимлар учун маданий тадбир ташкил этилиб, байрамона дастурхон ёзилди. Бир сўз билан айтганда, “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” корхонада ҳақиқий байрамона руҳда ўтказилди.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский