27.11.2025. Ижтимоий тармоқлардан бирида Андижон шаҳридаги “UzAvtoAustem” МЧЖ қўшма корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси тўғрисида эълон қилинган аноним танқидий пост юзасидан Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилоят кенгаши томонидан ўрганиш ўтказилди.
Учрашувда корхона касаба уюшмаси аъзолари ва фаоллари, участка ва бўлим бошлиқлари, усталар иштирок этдилар.
Аноним постда “UzAvtoAustem” МЧЖ қўшма корхонаси касаба уюшма қўмитаси раисининг қабул куни йўқ ва одамлар мурожаатини эшитмайди, деб кўрсатилган важлар ўрганишлар давомида ўз тасдиғини топмади. Касаба уюшма қўмитаси раиси ишлари ўрганилганда қабул кунлари жадвали ишлаб чиқилганлиги, хусусан, касаба уюшмаси қўмитаси раисининг қабул куни ҳар ҳафтанинг жума куни соат 09:00 дан 17:00 гача деб белгилаб қўйилгани маълум бўлди.
Цехларда ишчи-ходимлар билан ўтказилган суҳбатлар давомида корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси ишчи-ходимлар билан қўпол муомалада бўлмаганлиги, аксинча, ишчи-ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиб, иш берувчига бир неча бор мурожаат қилгани ишчилар томонидан тасдиқланди.
Суҳбатлар асносида меҳнаткашларга корхоналарда фаолият юритаётган бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ишлар, зарур ҳолларда ҳуқуқларини тиклаш бўйича кўрсатилаётган амалий ёрдамлар, ишчи-ходимлар билан доимий равишда очиқ мулоқот мавжудлиги ва мурожаатлар бўйича ҳеч қандай тўсиқлар йўқлиги, агар шундай ҳолат юзага келса, тўғридан тўғри тармоқ касаба уюшмасининг юқори ташкилотларига, хусусан, Ўзбекистон Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилоят кенгашига мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.
Корхонада янги касаба уюшмасни сайлаш масаласи меҳнат жамоаси ваколатида бўлиб, касаба уюшма қўмитаси раисини касаба уюшма аъзолари сайлайдилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский