01.12.2025. Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан бир сафда бирлашган ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Бу сафар Фарғона туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида меҳнат қилиб келаётган 10 нафар фидойи йўлсоз аёлларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Тошкент вилоятида жойлашган “Бўстон” санаторийига бепул йўлланмалар берилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгашида бўлиб ўтган тадбирда Кенгаш раиси ўринбосари Лолахон Аҳмедова йўлланмаларни ўз эгаларига тантанали тарзда топширди.
Энди улар сўлим оромгоҳда дам олиб, саломатликларини мустаҳкамлайдилар.
— 24 йилдан буён Фарғона туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида йўл ишчиси бўлиб ишлайман, — дейди Матлубахон Ёлбарсова. — Шу пайтгача санаторийга бормаган эканман. Бизга шундай имкониятлар тақдим этаётгани учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Тўғриси, бепул йўлланма мен учун кутилмаган катта совға бўлди.
— Касаба уюшмалари бизни ҳар жабҳада қўллаб-қувватлаб келади. Қийналган пайтимизда ёрдам қўлини чўзади, — дейди Умидахон Мўминова. — Буни қарангки, биз оддий ишчиларни саломатлигимизни ўйлаб, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан сиҳатгоҳга бепул йўлланма берилди. Бундан жуда ҳам хурсанд бўлдим.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский