02.12.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши томонидан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё — янги давр остонасида” номли мақоласини ўрганиш ҳамда 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган “Маърифат соати” ўтказилди.
Тадбирни вилоят Кенгаши раиси Назира Тоғаева очиб берди. У ўз нутқида бош қомусимиз — Конституциямиз яратилиш тарихи, унда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар, шунингдек унинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида атрофлича маълумот берди.
Шундан сўнг тарихчи олим Хуршид Қурбонов яқинда нишонланган Касаба уюшмалари байрами муносабати билан барчани табриклаб, Конституциямиз ҳуқуқий аҳамияти ва бугунги кундаги ўрни ҳақида қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.
Тадбирда вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, тармоқ ташкилотчилари, бирлашма касаба уюшмалари қўмиталари ҳамда йирик корхона ва ташкилотлар касаба уюшмалари раислари иштирок этди.
Иштирокчилар соҳа мутахассислари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Президентимиз мақоласида тилга олинган минтақавий ҳамкорлик, янгиланиш ва истиқболлар масалалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди ҳамда уларда янги қараш ва илҳом уйғотди.
Тадбир якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Навоий вилояти Кенгаши раиси Назира Тоғаева тарихчи олим Хуршид Қурбоновга иштироки, ҳамкорлиги ва қимматли илмий-назарий мулоҳазалари учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский