04.12.2025. Мамлакатимизда сўнгги йилларда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш муҳим сиёсий тамойиллардан бирига айланмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан республика тармоқ касаба уюшмалари, уларнинг ижтимоий шерик органлари ва ҳудудий кенгашлар ходимларидан иборат таркибда ташкил этилган гендерга оид аудиторлар гуруҳлари ташкилот ва корхоналарда гендерга оид аудит ўтказмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши мутахассислари ва Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси томонидан Фарғона давлат университетида гендерга оид аудит ўтказилди. Унда университетда гендер тенглигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, иш ва маошлардаги эҳтимолий фарқлар, раҳбарлик лавозимларидаги гендер таркиб ҳолати каби бир қатор жиҳатлар ўрганилди.
Шунингдек, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган индивидуал ҳамда давра суҳбатлари ўтказилиб, мавзуга оид семинар ташкил этилди.
Семинар давомида гендер тенглигини таъминлаш, жамиятда аёлларнинг ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга доир муҳим масалалар кўриб чиқилди ҳамда хотин-қизлар учун ҳуқуқий билимлар, лидерлик кўникмалари ва иш ўринларида тенг шароитларни таъминлаш бўйича маърузалар тингланди.
Тадбир иштирокчилари бундай учрашувлар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва университетда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский