05.12.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Тошкент вилояти Касбий таълим бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Оққўрғон туманидаги Касбий кўникмалар марказида “Конституция – ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси С.Файзиева, Тошкент вилояти Касбий таълим бошқармаси бошлиғи Н.Кулбекова, Оққўрғон тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Б.Мавланов Тошкент вилоятидаги касбий таълим муассасаларининг ўқувчи ёшлари иштирок этдилар.
Учрашувни С.Файзиева кириш сўзи билан очиб, Конституциянинг қабул қилиниши, унда халқимизнинг орзу-истакларининг акс эттирилгани, касаба уюшмаларининг фаолияти, ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши учун шароитлар яратиб бериш Конституция билан мустаҳкамлаб қўйилгани тўғрисида маълумот берди.
Шунингдек, ўқувчи ёшларга касаба уюшмаларининг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти, Ёшлар бирлашмаси томонидан йўлга қўйилган лойиҳалар, ташкилотлардаги ёш ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлашда касаба уюшмалари томонидан амалга ошириладиган вазифалар бўйича тушунча берилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминлангани, ёшларнинг Конституция билан таъминланган таълим олиш, меҳнат қилиш, илм-фан билан шуғулланишга оид ҳуқуқлари тўғрисида сўз юритилди.
Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, унда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлар юзасидан раҳбарларга мурожаат этдилар.
Саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди. Билдирилган таклифлар маъқулланиб, улар юзасидан алоҳида чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.
Тадбир якунида бир гуруҳ фаол ва иқтидорли ёшлар ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский