[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

11.12.2025. 10 декабрь куни иссиқлик электр станциялари тизими корхоналарида жамоатчи меҳнат муҳофазаси вакиллари учун видеоконференция тарзида ўқув семинар ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан ўтказилди.

Семинарда меҳнат муҳофазаси талаблари, хавфсизликни таъминлаш механизмлари ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш масалалари ёритилди. Шунингдек, вакилларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, хавф-хатарларни баҳолаш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди.

Учрашув иштирокчилар учун хавфсизлик маданиятини ошириш ва жамоатчи вакиллар фаолиятини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этди.