[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

22.12.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияcи ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Меҳнат инспекциялари ҳамкорлиги тўғрисида меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини самарали ҳимоя қилишда дастуруламал бўлади. Тарафлар меҳнат соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратини уйғунлаштириш, миллий ва халқаро стандартларни кенг жорий этишни мақсад қилган.

Тадбир асноси сўзга чиққанлар Давлат меҳнат инспекцияси ва Касаба уюшмалари инспекцияси бир-бирига рақобатчи эмас, аксинча, ҳамкор тузилмалар эканига алоҳида урғу бердилар.

Меморандум ижросини таъминлаш мақсадида ҳар йили “йўл харитаси” ишлаб чиқилиши, унинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказилиши ва натижалар ОАВ воситаларида эълон қилиб борилиши таъкидланди.

Бугунги кунда Касаба уюшмалари инспекцияси ва Давлат меҳнат инспекцияси ҳамкорликда меҳнаткашларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида қатор ўрганишларни олиб бормоқда, ўзларининг ваколатлари доирасида, меҳнат муносабатларида адолат, қонунийликни таъминлашда, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек иш жойларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни тизимли ва барқарор шаклда амалга оширмоқда.

Мазкур ҳужжат ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш, касаба уюшмалари нуфузини ошириш, меҳнат бозорини шакллантириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Д.Тўйчиев

Ўзбекистон касаба уюмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари, Бош меҳнат техник инспектори