05.01.2026. Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаш ва ходимларни маънавий ҳамда моддий рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан корхоналарда янги йил тадбирлари юқори даражада ташкил этилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири “Қўнғирод сода заводи” МЧЖ ҚК раҳбарияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилди. Янги йил байрами арафасида корхона ходимларининг фарзандларига 1800 та совға тақдим этилди. Шунингдек, корхона ошхонасида янги йил байрами муносабати билан корхона ходимлари учун байрам дастурхони ташкил этилди.
Бундан ташқари, корхона томонидан байрам арчаси безатилиб, ҳар куни концерт дастурлари ташкил этилмоқда. Бу эса корхона ходимлари ва уларнинг фарзандларида беқиёс хурсандчилик уйғотмоқда.
“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ корхонаси жамоаси учун ташкил этилган Янги йил байрами тадбири ҳам барчага унутилмас таассуротлар улашди. Байрам дастури қизиқарли ва қувноқ ўйинлар билан бошланиб, ходимларнинг фаол иштироки билан янада мароқли ўтди.
Тадбирнинг энг қувончли лаҳзаларидан бири сифатида бир йил давомида фидокорона меҳнати билан ҳамкасбларига намуна бўлган, ютуқларга эришиб келаётган, шунингдек, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этаётган ходимлар тантанали тарзда тақдирланди ҳамда уларга эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида жонли ижрода янграган қўшиқлар, қорбобо ва қорқиз чиқишлари, ранг-баранг шоу дастурлари ҳамда саҳна кўринишлари байрамга ўзгача файз бағишлади.
“Деҳқонобод калий заводи” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бошқа тадбирлар қаторида корхона ходимлари иштирокида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига саёҳат ташкил этилди. Ходимлар қизиқарли саёҳат ва мароқли хордиқ чиқариб қайтдилар.
“Farg‘ona kimyo zavodi” МЧЖ ходимларининг фарзандлари учун ҳам корхона касаба уюшмаси томонидан Фарғона вилояти давлат рус драма театрига чипталар харид қилиниб тарқатилди. Болажонлар янги йил байрами тадбирларида иштирок этиб, эртак қаҳрамонлари билан бирга ўйнаб-кулдилар.
Айни пайтда янги йил байрами тадбирлари корхоналарда давом этмоқда.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский