[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

12.01.2025. Мўйноқ туманида жойлашган “Оқ кема” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 102 нафар болажоннинг қишки дам олиш кунлари мазмунли, мароқли ва кўтаринки руҳда ташкил этилди. Болаларнинг дам олиши байрамона кайфиятда ўтди.

Таъкидлаш жоизки, ҳар йилги анъанага мувофиқ, мазкур қишки дам олиш мавсуми Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Янги йил байрами шукуҳи оромгоҳда ҳанузгача сақланиб қолган бўлиб, болажонлар учун турли қизиқарли ва ранг-баранг маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, қўғирчоқ театри жамоасининг томошалари, “Қишки заковат” интеллектуал ўйинлари, болалар ўртасида турли танловлар, ижодий чиқишлар ҳамда спорт ва кўнгилочар машғулотлар болажонларга унутилмас таассуротлар улашди.

Қишки таътилнинг ўзига хос гашти, кичик бўлса-да қорли манзаралар, болаларнинг қувончи ва кўтаринки кайфияти оромгоҳда алоҳида байрам муҳитини яратди. Қор бобо ва Қор қизлар билан ҳар куни бўлиб ўтган учрашувлар эса болаларга бир олам табассум ва қувонч бағишлади.

“Оқ кема” оромгоҳи жамоаси, ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва шифокорлар томонидан ҳар бир боланинг хавфсизлиги, соғлиғи ҳамда мазмунли дам олиши доимий назоратга олинган бўлиб, қишки таътил болажонлар хотирасида илиқ ва унутилмас онлар сифатида муҳрланди.