[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

15.01.2026. Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилганида, меҳнат қонунчилигига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланди. Хусусан, муассасада ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга мутахассислик иш стажи учун салкам бир йил давомида устама ҳақ тўланмай келинган.

Меҳнат қонунчилигига мувофиқ, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда, унинг мақсадларидан қатъи назар, асосий иш жойи ва ўриндошлик асосидаги иш учун иш ҳақи алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилиниши шартлиги белгиланган. Шунингдек, агар жамоа шартномасида ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ўзга ички ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш мазкур иш ўзи учун асосий иш бўлган ходимларга белгиланган тартибда амалга оширилади, деб кўрсатилган.

Иш берувчига камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма хати киритилди. Лекин талаб бажарилмади, муаммо Тошкент вилояти Молия бўлими орқали ҳал бўлгач, тўлаб берилиши билдирилди. Натижада иш судга оширилди.

Бўлиб ўтган судда 33 нафар тиббиёт ходимига ўриндошлик асосидаги иш учун 150 млн. сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди. Шунингдек, ушбу қўшимча тўловлар ҳар ойда тўлаб бориладиган бўлди.

Муҳаммаджон Рўзметов

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори