30.01.2026. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 октябрь куни касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан ўтказилган учрашувида маҳалла даражасидаги ишларни манзилли ташкил этиш, шу жумладан “Аёллар дафтари” тизими доирасида касаба уюшмалари ва маҳаллалар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги “Боғимайдон” маҳалла фуқаролар йиғинида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.
Учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Сухроб Рафиков сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 17 октябрь куни касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан ўтказилган учрашувида, шунингдек, 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр билдирди.
Тадбир давомида аҳоли, шу жумладан хотин-қизлар билан ишлаш, ташқи миграцияда бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ишларида фаол иштирок этган бир қатор маҳалла фаолларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” дастури доирасида саёҳат сертификатлари ҳамда маҳалла кутубхонаси учун китоблар жамланмаси топширилди.
Савол-жавобларга бой, самимий учрашув бўлиб ўтди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский