09.02.2026. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгашига фуқаролардан турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Навбатдаги мурожаат “BRILLIANT EDUCATION” нодавлат таълим муассасасининг “И.А. Каримов издошлари” хусусий мактаби (Фарғона филиали)да фаолият юритган инглиз тили ўқитувчиси Феруза Абдулҳаева томонидан йўлланган.
Маълум бўлишича, иш берувчи унга уч ойлик иш ҳақини тўламаган. Шунингдек, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин амалга оширилиши лозим бўлган ҳисоб-китоблар ҳам бажарилмаган.
Шу сабабли Ф. Абдулҳаева Фарғона вилояти Кенгашига мурожаат қилиб, ҳуқуқий кўмак сўраган. Кенгаш мутахассислари томонидан унинг аризаси атрофлича ўрганиб чиқилди.
Суднинг ҳал қилув қарорига асосан Ф. Абдулҳаева фойдасига уч ойлик иш ҳақи, меҳнат таътили ва компенсация тўловлари, шунингдек, маънавий зарар учун жами 69 млн 941 минг сўм ундириб бериш белгиланди.
Мансуржон Усмонов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши бош юристконсулти
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский