[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

13.02.2026. “Farg‘onaazot” АЖ корхонасида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда корхона цех ва бўлим раҳбарлари, ходимлар, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова ҳамда филология фанлари бўйича фалсафа доктори Муқаддамхон Эҳсанова иштирок этдилар.

Тадбир давомида буюк аждодларимизнинг бой илмий-адабий мероси, уларнинг давлат бошқаруви, маънавият ва бадиий тафаккур ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида маърузалар ўқилди. Маърузалар жараёнида иштирокчилар миллий адабий мерос, тил маданияти, маънавий қадриятлар ва тарихий хотира масалалари юзасидан атрофлича маълумот олдилар.

Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмида корхонанинг фаол ходимлари томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб асарлардан парчалар ифодали мутолаа қилинди.

Шунингдек, Марғилон мусиқали мақом театри санъаткорлари томонидан буюк адиблар шеърларига басталанган куй-қўшиқлар жонли ижрода тақдим этилди. Саҳна кўринишлари, бадиий саҳналаштирилган чиқишлар ва мусиқий номерлар тадбирга ўзига хос руҳ бағишлади.

Ушбу маънавий-маърифий тадбир ходимларда чуқур таассурот қолдириб, адабиёт ва санъатга бўлган ҳурмат ҳамда қизиқишни янада оширди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси