13.02.2026. 15 февраль — Болалар саратон касаллигига қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “Мен донорман” хайрия акцияси ўтказилди.
Федерациянинг Хоразм вилояти кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари фаоллари ва уюшма аъзолари ушбу акцияда фаол иштирок этдилар.
Вилоят қон қуйиш марказига йиғилган кўнгиллиларни бир мақсад бирлаштирди — оғир хасталик билан курашаётган болажонларга умид бағишлаш. Чунки ҳар бир топширилган қон томчиси кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
Тадбир давомида 50 нафардан ортиқ касаба уюшмаси ходими тиббий кўрикдан ўтди. Шифокорлар хулосасига кўра, уларнинг 20 нафардан зиёди донорликка яроқли деб топилиб, белгиланган тартибда қон топширдилар.
Мутахассислар таъкидлашича, касаба уюшмалари тизимида мунтазам донорлик қилаётган фидойи инсонлар сафининг кенгайиб бораётгани жамиятда саховат ва инсонпарварлик руҳи мустаҳкамланаётганидан далолат беради.
Йиғилган қон препаратлари онкология ва гематология йўналишида даволанаётган болалар эҳтиёжи учун йўналтирилади.
Бир томчи қон — бир умр умид.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский