[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

02.03.2026. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ, жамоа шартномаси корхонада иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳамда касбга доир муносабатларни тартибга солувчи муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Шу муносабат билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖда навбатдаги уч йиллик — 2026–2028 йилларга мўлжалланган ижро аппаратининг “Жамоа шартномаси” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бошқарув раиси ўринбосари Фаррух Нуруллаев, касаба уюшмаси раиси ҳамда ижро аппарати ходимлари иштирок этдилар. Тадбир давомида янги жамоа шартномасидаги бандлар бирма-бир кўриб чиқилиб, уларга киритилаётган ўзгартириш ва янгиликлар юзасидан очиқ ва конструктив муҳокамалар ўтказилди.

Муҳокамаларда ходимлар меҳнатини самарали ташкил этиш, қонунчиликда ва меҳнат шартномаларида белгиланган шарт-шароитларни яратиш, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этиш, шунингдек, ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, эҳтиёж ва талабларига эътибор қаратиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Таъкидланганидек, ходимларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини изчил яхшилаб бориш, уларни ижтимоий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда жамоа шартномалари муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнда ташкилот ва унинг таркибидаги касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ муҳим ўрин тутади.

Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитаси иш берувчи билан ижтимоий шериклик асосида ҳамкорлик қилиш, меҳнат муносабатларига оид масалаларни ҳал этиш ҳамда ходимлар манфаатларини ҳимоя қилишда масъул экани қайд этилди.