11.03.2026. Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Тошкент, Сирдарё ва Наманган вилоятларидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилиб, касаба уюшмаси аъзолари билан сайёр учрашувлар ўтказилди.
Сайёр учрашувлар ва ишчи маслаҳатлар давомида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид ҳужжатлар ҳолати, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши, жамоа шартномаларини тузиш ва ижроси амалиёти, маданий-маърифий ва спорт ишларини ташкил этиш, касаба уюшмаси бюджети ҳамда молиявий ҳисоботларни юритиш, шунингдек, аъзоликни рағбатлантириш ишлари атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, иш берувчилар билан ҳамкорликни кучайтириш ва касаба уюшмаси фаолларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Таҳлиллар натижасида касаба уюшмаси ишини режалаштириш ва ҳужжатларни юритишда айрим хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ тавсиялар ва тушунтиришлар берилди. Бошланғич ташкилотлар раисларига услубий ёрдам кўрсатилиб, долзарб масалалар юзасидан тушунтиришлар ўтказилди.
Амалга оширилган ишлар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолияти самарадорлигини юксалтириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, тармоқ корхоналарида хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский