18.03.2026. Жамоа шартномаси корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи муҳим норматив ҳужжатлардан биридир.
Ҳозирда Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши таркибидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларининг 2025 йилда бажарилишига бағишланган умумий йиғилишлар ва конференциялар ўтказилмоқда.
Хусусан, “Birinchi rezinotexnika zavodi” МЧЖ ХКда 2025–2027 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилишига бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда корхона раҳбари Ғуломжон Ибрагимов, касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Иброҳим Исоқов ҳамда ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис Нилуфар Музаппарова иштирок этдилар.
Конференция давомида жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши юзасидан иш берувчи ва касаба уюшмасининг ҳисоботлари тингланди. Унда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда корхона жамоасининг ижтимоий ҳаётини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Делегатлар томонидан жамоа шартномасининг 2025 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.
Шундан сўнг касаба уюшмаси ташкилотининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди. Унда “Birinchi rezinotexnika zavodi” МЧЖ ХК касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига сайлов бўлиб ўтди.
Муқобиллик асосида очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда делегатларнинг кўпчилик овози билан Ғофурова Насиба Акмаловна корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланди.
Конференция якунида делегатлар томонидан ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский