[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

24.03.2026. Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмасининг бошланғич ташкилоти раиси, соҳа фаоллари ҳамда ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир BOSSO TEKS МЧЖ ташкилоти ходимлари ўртасида ташкил этилди.

Учрашувда тармоқ ва тадбиркорлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, ходимлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга турли имтиёзлар тақдим этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, айниқса байрам олди кунларида ходимларнинг кайфиятини кўтариш, уларнинг байрам тадбирларида фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирлар ходимларда кўтаринки кайфият уйғотиб, уларнинг иш фаолиятига ижобий таъсир кўрсатди. Бу эса жамоадаги муҳитнинг янада яхшиланишига хизмат қилди.

Натижада, айниқса байрам олди даврида ходимларнинг кайфияти юқори даражага кўтарилиб, уларнинг фаоллиги янада ошди.