24.03.2026. Муқаддас Рамазон ойи ва Наврўз умумхалқ байрами инсонларни эзгулик, меҳр-оқибат ва саховатга чорлайди, қалбларни поклаб, жамиятда аҳиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлайди. Бу муборак даврда савобли ишлар қилиш, инсонларга яхшилик улашиш ва ўзаро меҳр кўрсатиш алоҳида аҳамият касб этади.
Шу эзгу анъаналарни давом эттириб, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари соҳада фаолият юритаётган ходимлар ҳамда кўп йиллар давомида тармоқ ривожига муносиб ҳисса қўшган 12 нафар меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатди. Шунингдек, кекса авлод ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг аҳволи билан ҳам танишилди. Тадбир самимий, меҳр-оқибат ва эътибор руҳида ўтди.
Бундай тадбирлар нафақат Рамазон ва Наврўз байрамлари муносабати билан инсонпарварлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлайди, балки Янги Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини ошириш, инсон қадри ва шаънини юксалтириш, жамиятда тинчлик, дўстлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва саховатни тарғиб қилишга ҳам хизмат қилади. Шунингдек, меҳнат жамоаларида Наврўз айёмига хос янгиланиш ва бунёдкорлик руҳини уйғотиш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш, маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш каби чоралар ҳам жамиятда ижобий ўзгаришларни қўллаб-қувватлайди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский