13.04.2026. Ўзбекистон касаба уюшмаларининг Қашқадарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимлар учун юртимизнинг кўҳна ва бетакрор гўшаси — Хоразм вилоятига саёҳат ташкил этилди.
Мазкур саёҳат давомида ёшларимиз қадимий Хоразмнинг бой тарихи, бебаҳо маданий мероси ҳамда бетакрор обидалари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Хусусан, улар Ичан қалъа мажмуаси, қадимий мадраса ва миноралар, тарихий музейлар ҳамда асрлар силсиласини ўзида мужассам этган муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, аждодларимиз қолдирган улкан маънавий меросдан баҳраманд бўлдилар.
Саёҳат нафақат ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришга, балки уларнинг Ватанга бўлган муҳаббатини янада мустаҳкамлашга, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбияланишига хизмат қилди. Шу билан бирга, бу каби ташаббуслар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жамоа ичида ҳамжиҳатликни кучайтириш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Бундай эътибор ва ғамхўрлик ёшларимизни янги марралар сари руҳлантириб, келгусида юртимиз равнақи йўлида янада фидойилик билан хизмат қилишларига мустаҳкам замин яратади.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский