[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

16.04.2026. Фарғона вилояти Риштон туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактаби директори Сайёд Шаропов «меҳнат интизомини бир марта қўпол бузганлик» важи билан ишдан бўшатилган эди.

Адолат қарор топишини истаган директор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашига мурожаат қилди.

Олиб борилган ўрганиш ишлари давомида касаба уюшмалари ҳуқуқшунослари томонидан ҳужжатлар таҳлил қилиниб, ишдан бўшатиш жараёнида амалдаги меҳнат қонунчилиги, жумладан, Меҳнат кодексининг 313-моддаси талаблари бузилгани аниқланди.

Шундан сўнг тегишли ташкилотлар билан музокаралар олиб борилди. Натижада Сайёд Шароповни аввалги лавозимига тиклаш бўйича келишувга эришилди.

Жараён доирасида касаба уюшмалари томонидан Меҳнат кодексининг 540-моддасига асосан иш берувчига бажарилиши шарт бўлган тақдимнома киритилди. Натижада иш берувчининг тегишли буйруғи бекор қилиниб, директор ўз лавозимига қайта тикланди.

Муҳими, ушбу меҳнат низоси судгача бўлган босқичдаёқ ижобий ҳал этилди.

Бу ҳолат касаба уюшмаларининг ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим ўрин тутишини яна бир бор кўрсатди.