Нукус шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабида битирувчи ёшлар учун ўзига хос имкониятлар эшигини очувчи амалий тадбир ташкил этилди.
«Ёшлар куни» доирасида ўтказилган ушбу учрашув Марказий Осиёда ягона ҳисобланган таълим муассасаси — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси фаолияти тарғиботига бағишланди.
Шунингдек, тадбир давомида ёшларга бизнес режаларни тузиш, грант ва инвестицияларни жалб қилиш йўлларини ўргатувчи маҳорат дарси ҳам ўтилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — мактаб битирувчиларини келгусида тўғри таълим йўналишини танлашларида қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқи бўйича саводхонлигини ошириш ҳамда тадбиркорликка бўлган қизиқишини рағбатлантиришдан иборатдир.
Тадбирда Академиянинг ходимлар бўлими бошлиғи Ҳусан Бозорбоев, Федерациянинг Қорақалпоғистон кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нурлан Алиев ҳамда Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси Светлана Ержановалар иштирок этиб, ёшлар билан яқиндан мулоқот қилдилар.
Мулоқот давомида ўқувчиларга Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида яратилган замонавий таълим шароитлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский