Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Раҳбар ва талаба ёшлар учрашуви

13.09.2024. Жорий йилнинг 12-сентябр куни Ўзбекистон-Финландия педагогика институтида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда  Ўзбекистон-Финландия педагогика институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори З.Мўминова, институт ходимлари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят кенгаши раиси Сухроб Рафиков бугунги кунда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган улкан имкониятлар ҳақида сўз юритиб, ёшларни бундай имкониятлардан унумли фойдаланишга чақирди.

Учрашув давомида касаба уюшмалари фаолияти ҳамда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар бўйича ҳам сўз юритилди.

Талаба ёшлар касаба уюшмалари тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон-Финландия педагогика институтининг бир гуруҳ фаол талабаларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши томонидан китоблар ҳамда Хоразм вилоятига ташкил этиладиган уч кунлик бепул саёҳатларга юбориш сертификатлари тақдим этилди.