Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

28-апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

28.04.2023. Жорий йилнинг 27-апрель куни “Худудгаз Жиззах” газ таъминоти филиалида газ таъминоти бўлимлари бош мухандислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, бошланғич касба уюшма қўмитаси ва цех касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши меҳнат техник инспектори И.Жабборов “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” хар йили дунёнинг юздан ортиқ давлатларида 28 апрелда нишонланади.

COVID 2019 пандемияси меҳнат муҳофазасининг долзарблиги, бунда, Ҳукумат, иш берувчилар ва ходимлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш органлари ҳамда корхона даражасидаги барча тегишли томонларнинг меҳнат хавфсизлиги ва инсон саломатлигини таъминлашда иштироки муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди.

Самарали ижтимоий мулоқот орқали Ҳукумат ва ижтимоий шериклар меҳнат муҳофазаси бўйича қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этадилар. Бу меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сиёсат ҳамда норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишдан тортиб, иш жойида амалда қўллашда, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давом этаётган ва пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.

И.Жабборов

Меҳнат техник инспектор