Click to listen highlighted text!

Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

28-апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

28.04.2021. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан 28-апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига” бағишланган тадбир ўтказилди.

“Инқрозни кўра билиб, тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш- барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда йирик корхоналар иш берувчилари, бош мухандислар,  меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Иштирокчилар мавзуга оид маърузалар билан танишиш баробарида барқарор хавфсизлик тизимлари бўйича фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўтказилаётган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови”нинг вилоят босқичи ғолиблари тантанали равишда тақдирландилар. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати

Click to listen highlighted text!