Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

37 нафар ходимга 624 млндан ортиқ сўм миқдорида таътил пуллари тўлаб берилди

06.02.2024. Тасдиқланган йиллик иш режаси асосида ўтган йил давомида Наманган вилоятидаги қатор тиббиёт муассасаларида олиб борилган ўрганишлар чоғида баъзи камчиликлар ҳам аниқланди.

Хусусан, тиббиёт ходимларига ўз вақтида тўлаб берилмаган иш ҳақлари ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаб бериш тўғрисида иш берувчиларга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритдик. Ушбу масалада фуқаролик ишлари бўйича судларда 29 та ҳолатда буйруқ тартибида, 8 та ҳолатда даъво тартибида аризалар кўриб чиқилди.

Натижада 37 нафар ходимга 624 162 883 сўм миқдорида таътил пуллари тўлаб берилишига эришилди.

Абдурашид Режапов

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Наманган вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори