Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

7 йилдан сўнг

18.07.2024. Муассаса маъмурияти йўл қўйган ноҳақлик натижасида мажбуран ишсиз юрган қишлоқ шифохонаси ҳамшираси касаба уюшма аралашуви билан ўз ишига қайтди қилув қарорига биноан талаб қаноатлантирилиб, туман Тиббиёт бирлашмасига Нодира Алфоизовани аввалги иш ўрнига тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли «Жарбулоқ» қишлоқ участка касалхонаси навбатчи ҳамшираси Нодира Алфоизова ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда бола парвариши таътили шунчалик чўзилиб кетади деб ўйламаганди. У 2016 йилда таътил муддати тугагач ўз иш жойига қайтиш истагини билдирган эди. Бироқ шифохона маъмурияти томонидан турли важлар рўкач қилиниб, шу кунга қадар талаб-истаги қондирилмади.

Охир-оқибат Нодира Алфоизова Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилояти кенгашига ариза билан мурожаат қилди. Мурожаат ўрганиб чиқилгач иш берувчига ходимни ўз иш жойига тиклаш талаби қўйилди. Бу қонуний талаб бажарилмагандан сўнг Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судига ходим манфаатини ҳимоя қилиб даъво аризаси киритилди.

Суднинг 2024 йил 4 июндаги ҳал қилув қарорига биноан талаб қаноатлантирилиб, туман Тиббиёт бирлашмасига Нодира Алфоизовани аввалги иш ўрнига тиклаш мажбурияти юклатилди.

Шерзод Шербеков

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилояти кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори