Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

07.05.2022. Андижон вилоятида 9 май – Хотира ва кадрлаш куни умумхалк байрами муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши ходимлари мехнат фахрийлари хонадонларига ташриф буюриб, манзилли ёрдамлар курсатмокдалар.

Куни кеча вилоят Кенгаши томонидан байрам муносабати билан Спортни ривожлантириш вилоят бош бошқармаси ҳамда маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида фахрий спортчилар ва вилоятдаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида узоқ йиллар фидокорона мехнат қилган фахрий мураббийлар учун тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида уларга эъзоз ва эҳтиром кўрсатилиб, касаба уюшмалари томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан эса 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан спортнинг шахмат, шашка, дартс, ва стол тенниси турлари бўйича «Хотира турнири» ўтказилди.

Турнир давомида вилоят Кенгашида фаолият кўрсатиб вафот этиб кетган ҳамкасблар хотирланди. Нафақада бўлган меҳнат фаҳрийлари эъзозланиб, моддий рағбатлантирилди. Шунингдек, турнирга таклиф этилган фахрийлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.

Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Федерациянинг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан ҳам спортнинг шахмат тури бўйича хотира турнири ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами  муносабати билан вилоят худудида истиқомат қилаётган Иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган 11 нафар фахрийнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, улар холидан хабар олинди.

Ташрифлар давомида уруш фахрийлари моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиб, манзилли ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати